Ислом цивилизацияси маркази учун 48 та экспонат

Ислом цивилизацияси маркази учун 48 та экспонат

 

afvpfyvryvapfvap.jpg

      Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини тарихий ашёлар билан тўлдириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 3-илмий экспедиция гуруҳи Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва унинг филиалларида бўлди. Экспедиция аъзолари музей фондида сақланаётган экспонатларни ўрганиб, марказ учун керакли артефактлар бўйича саралаш ишларини олиб боришди.

      Ислом цивилизацияси маркази учун белгиланган “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” ва “Ўзбек хонликлари даври” бўлимлари экспозицияларига мўлжалланган 48 дона ашё шу музей коллекцияларидан танлаб олинди. 

 

fyvkpfvapfyvapfvap.jpg

      Экспедиция давомида ашёларнинг тарихи, ҳолати, экспозицион қиймати, кўргазмада тақдим этиш имкониятлари тўлиқ таҳлил қилинди. Шу асосда танлаб олинган ашёлар Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясига қўшилади.

      Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати