Инвестиция сиёсатидаги устувор йўналишлар ва истиқболли мақсадлар

Инвестиция сиёсатидаги устувор йўналишлар ва истиқболли мақсадлар

 

yvkrkyuvnogrykunryukryker.jpg

 

      Президентимиз мамлакатимиз инвестиция сиёсатидаги устувор йўналишлар ва истиқболли мақсадларга доир  қуйидаги бешта муҳим таклиф таклиф ва ташаббуснива илгари сурди:

       1. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш – 2026 йилгача Ўзбекистон ЖСТга қўшилишни мақсад қилган бўлиб, бу йўналишда юзлаб миллий стандартлар халқаро талабларга мослаштирилди.

       2. “Миллий режим” жорий этиш – хорижий сармоядорлар учун маҳаллий компаниялар билан тенг шароитлар кафолатланади. Шунингдек, 2030 йилгача мамлакатимиз кредит рейтинги “инвестицион” даражага кўтарилиши режалаштирилмоқда.

       3. Давлат активларини хусусийлаштириш – йирик компанияларни бозор муносабатларига мос ҳолда трансформация қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

       4. Транспорт ва логистика соҳасида катта лойиҳалар – “Янги Тошкент” шаҳри қурилиши, халқаро аэропорт, “мультимодал хаб”, темир йўл ва автомобиль тармоқларини қамраб олган инфратузилма лойиҳалари хорижий сармоя учун очиқ.

       5. Марказий Осиёда ягона инвестиция ва савдо ҳудудини шакллантириш – минтақавий интеграция ва савдо эркинлигини таъминлаш орқали умумий иқтисодий макон яратиш таклиф этилди.