Инсонийликнинг гўзал намунаси
Инсонийликнинг гўзал намунаси

Буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний «Жавоҳирот» китобида инсонийлик фазилатини қуйидагича таърифлайди:
«Инсонийлик, яъни мурувват кишининг ўзи, уруғ аймоғи ва ўз аҳволига таъсир этиш билан чегараланади.
Мардлик, мурувват эса ундан ҳам устун туриб, ўзидан ташқарига ҳам ўтади. Мурувватли мард киши ўзидаги ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.
Агар у одамларнинг осойишталиги деб машаққатларга чидаса, зиқналик қилмасдан, бошқаларга насиб этмай, унга ато қилинган нарсаларни бировларга берса, бундай одам ўшандай қудрат билан шуҳрат топган мард киши саналади; у ўзининг ҳалимлиги, мулойимлиги, иродаси мустаҳкамлиги, чидамлилиги, камтаринлиги туфайли, улуғворлиги билан танилиб, гарчи у шу мартаба аҳлидан бўлмаса ҳам, олий даражага кўтарилади. У насл насаб жиҳатидан эмас, балки ҳақли равишда (ўша сифатлари билан) эҳтиром қилинади».