Инсон капиталига асосланган тараққиёт модели

Инсон капиталига асосланган тараққиёт модели

 

sfghfdghfdxghfghgf.jpg

 

        Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида  Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилган.  Шу асосда инсон капиталига асосланган тараққиёт модели яратилмоқда.

       Илгари меҳнат вазифасини бажаришга етарли билим ва кўникмага эга шахсларни ишга қабул қилишда расмий ҳужжат учун ўқиш талаб этилган. Бу эса ортиқча вақт ва молиявий ресурсларни сарфлашга олиб келган. Айни пайтда норасмий ўзлаштирилган билим ҳамда кўникмаларни баҳолашдан ўтказиш орқали расмий тан олиш тизими яратилди.

        Таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаларини қабул қилиш борасида кенг имкониятлар пайдо бўлди.

        Хусусан давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кадрлар сиёсатида рақамлаштириш жараёнлари, ишга қабул қилишнинг очиқ ва адолатли механизми йўлга қўйилмоқда. Хусусан хизматчилар учун шарт-шароитлар яратилмоқда, кадрлар самарадорлигини баҳолаш, инсон ресурсларини бошқариш, миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва мурожаатлар билан ишлаш йўналишларида инсон капитплидан самарали фойдаланилмоқда.