Ҳиндистонлик талабалар ўзбек тилини ўрганяпти

Ҳиндистонлик талабалар ўзбек тилини ўрганяпти

 

auauauauauauau.jpg 

      Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди. Ўтган вақт давомида она тилимизни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди. Айни жараёнда тилимизни дунёга танитиш, халқаро миқёсида мавқеини кўтариш бўйича ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга ошириляпти.

     Бугунги кунга келиб, кўплабдавлатлардаги нуфузли олий ўқув даргоҳларида ўзбек тили ўқитиляпти, хорижлик талабалар она тилимизни ўрганяпти. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети Ҳиндистоннинг “Жамиа Миллиа Исламиа”, Жавоҳарлаъл Неру ҳамда Деҳли университетлари билан ҳамкорликда ўзбек тилини ўқитиш ва кенг тарғиб этиш бўйича самаралари лойиҳаларни йўлга қўйган.

     Жавоҳарлаъл Неру университети қошидаги Форс ва Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси қошида уч йилдан буён ўзбек тили ўқитиб келинади. “Жамиа Миллиа Исламиа” университетида ҳам кўп йилдан бери ўзбек тили ўқитилади. Ҳозир мазкур таълим даргоҳида юздан зиёд талаба ва тадқиқотчи тилимизни ўзлаштиряпти.