Ҳинд ва ўзбек халқларининг илдизлари теран, маданияти муштарак
Ҳинд ва ўзбек халқларининг илдизлари теран, маданияти муштарак
Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Sahitya” академиясида мамлакатимиздан борган ўзбек шоир ва ёзувчилари, санъатимиз намояндалари ва олимларидан иборат делегация вакиллари иштирокида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.
Тадбирни халқларимиз маданий алоқалари уйғунлиги ҳинд халқи тарихи ҳақидаги Абу Райҳон Берунийнинг "Ҳиндистон", Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Мухтасар ёки Рисолаи Аруз" каби бебаҳо асарларда акс этганлиги таъкидланди. Юртимизда ҳинд халқининг таниқли намояндалари Вивекананда, Мирзо Ғолиб, Робиндранат Тагор, Маҳатма Ганди каби шахсларни яхши билишади.
Кўп асрлар аввал ота-боболаримиз томонидан тамал тоши қўйилган Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабати бугунги кунда ҳам ўзаро ишонч ва дўстлик тамойили асосида муваффақиятли ривожланяпти.
Анжуман доирасида ўзбек ижодкорларининг бир неча бадиий ва илмий асарлари“Sahitya” академияси кутубхонасига совға қилинди.