Имом Термизийнинг илмий мероси

Имом Термизийнинг илмий мероси

 

propvropropro.jpg  

     Термизда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

     Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги  қарори ижроси доирасида ташкил этилган нуфузли тадбир Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.  

     Икки кун давом этадиган тадбирда дунёнинг ўнга яқин давлатидан дин арбоблари, нуфузли таълим муассасалари олимлари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.  

     Анжуманнинг ялпи мажлисида Имом Термизий ва термизий алломалар илмий меросини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тарғибот фаолияти ва услубларини замон талабларига мос ҳолда ривожлантириб бориш, тарғиботнинг янги методлари ва воситаларидан кенг фойдаланиш юзасидан  тажриба алмашилади.