Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги

Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги

vaorvaorvarvarapr.jpg 

     ПрезидентимизнингАбу Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлашга доир қарорига кўра 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

     Ушбу тадбио муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадига йшналтирилган.

     Шунингдек, Президентимиз қарорига мувофиқ Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этилади.

    Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Имом Абу Исо ат-Термизий мажмуасида Имом Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолиятига бағишланган асарларнинг нодир қўлёзма ва нашр нусхалари ҳамда китобларининг кўргазмаси ташкил этилади.