Имом Бухорий мероси: замонавий талқин ва илмий таҳлил
Имом Бухорий мероси: замонавий талқин ва илмий таҳлил
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Бухорий ҳадислари бугунги кун ва келажакдаги тадқиқотлар учун институционал манба сифатида” мавзусида тақдимот ўтказилди. Тадқиқотда алломанинг беназир асари – “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ”нинг ҳадис илмидаги нодир қийматини алоҳида таъкидланди. Китобнинг илмий ва методологик асослари, шунингдек, асрлар давомида ислом тафаккури ривожига қўшиб келаётган ҳиссаси, тарихий аҳамияти, илмий жиҳатдан мукаммаллиги ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, асар бугунги кунда нафақат саҳиҳ ҳадислар тўплами, балки бутун бир илмий мактаб, ҳадис борасидаги тадқиқотларнинг таянч нуқтаси сифатида дунё бўйлаб ўқув дастурлари, илмий ишлар ва муҳокамаларда марказий ўрин эгаллайди.
Тадбир илмий мулоқот учун майдон яратиб, Имом Бухорийнинг улуғвор мероси тадқиқида анъана ва замонавий ёндашувлар уйғунлигини таъминлашда муҳим қадам бўлди.