Имом Бухорий ҳақида фильм ва сериал

Имом Бухорий ҳақида фильм ва сериал

 

yvernyvarovare.jpg 

     Малайзиянинг етакчи медиа компанияси Имом Бухорий ҳақида бадиий фильм ва сериал суратга олишни режалаштирмоқда.

     Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг "Aquila Emas" медиа компанияси директори Шаризан Иса билан учрашув бўлиб ўтди.

     Шаризан Иса Малайзия ва Ўзбекистон киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиш режаларини маълум қилди.

     Фильм сценарийсини ишлаб чиқиш мақсадида Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига тегишли илмий асосланган маълумотларни йиғиш ва соҳа экспертлари билан келишиш чоралари кщрилмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида компания вакиллари июнь ойида Ўзбекистонга келишади.