Илмий-амалий анжуман доирасида бир гуруҳ устоз ва ходимлар муносиб тақдирланди

Илмий-амалий анжуман доирасида бир гуруҳ устоз ва ходимлар муносиб тақдирланди
photo2026-08-2021-33-01.jpg

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани доирасида соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган устозларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Анжуманда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида илм-фанни тараққий эттириш, аждодлар меросини ўрганиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳага кўрсатилаётган юксак эътибордан мамнунлик кайфияти ҳукм сурди.

Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида самарали фаолият юритиб, ёшларга таълим-тарбия бериш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳамда динимизнинг софлигини асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ педагог ва мударрислар меҳнати муносиб эътироф этилди.
photo2026-08-2021-33-03.jpg

Тадбир давомида соҳадаги фидокорона ва самарали меҳнатлари учун қуйидаги устоз ва педагоглар Фахрий ёрлиқ ҳамда Умра йўлланмалари билан мукофотланди:

Раҳматулла Умаров Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.

Махтумқули ТошқуловХожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.

Азимхон Абдуллаев Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.

Абдулбосит Раҳимов Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
photo2026-08-2021-39-02.jpg
Шунингдек, анжуман доирасида диний таълим тизимида намунали раҳбарлик қилган, фидокорона педагогик ва илмий-фаолият олиб борган,таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тўгаракларни самарали ташкил этишдаги алоҳида хизматлари учун яна 15 нафар раҳбар ва ўқитувчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари — телевизор, ноутбук ва планшетлар билан тақдирланди.

photo2026-08-2021-39-04.jpg

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси тақдирланган барча устоз ва ходимларни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси илмий ва педагогик фаолиятларида улкан зафарлар тилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати