Илмий-амалий анжуман

Илмий-амалий анжуман

tcsptcsptpast.jpg 

     Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар" мавзусида республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.  Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

     Олим ва тадқиқотчилар “Калом илми ва ақидавий масалаларга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар”, “Соғлом эътиқоднинг жамият тараққиётидаги ўрни”, “Ақидага оид оят ва ҳадисларни тўғри талқин қилишнинг аҳамияти”, “Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг адашган оқимларга раддиялари”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари”, Замонавий фиқҳий масалалар бўйича фатволар ва уларнинг таҳлили” каби мавзулар бўйича маъруза қилиш билан бирга айни масалаларнинг ечими борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди

     Анжуман якунида бугунги кундаги долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид муаммоларни таҳлил этиш баробарида уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.