Илм ва маърифат уйининг янги қиёфаси

Илм ва маърифат уйининг янги қиёфаси

20241225001057.jpeg

     Янги йил арафасида Фарғона вилояти Ахборот-кутубхона маркази халқимизга ҳали узоқ йиллар хизмат қилувчи илм, маърифат уйига айланди. У мутлақо янгича кўринишда қайта қурилди.

     Ахборот-кутубхона марказига аслида 1899 йилда асос солинган эди. У ўша даврнинг илк музейида китоб бўлими сифатида очилиб, захираси 853 жилд нашрдан иборат бўлган. Чин маънодаги кутубхона 1970 йилда қуриб битказилди. Унга фалақиёт илмининг султони Аҳмад ал-Фарғоний номи берилди.  

    Кутубхонада 350 мингдан ортиқ ахборот-ресурс фонди мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 300 дан ортиқ ўқувчига хизмат кўрсата олади. 80 кишига мўлжалланган битта зал шанба, якшанбада ҳам соат 21-00. гача хизмат кўрсатади. Бу ерда 3 та катта ўқув зали бор. Барча хизматлар компьютерлашган. Илмий- тадқиқот бўлими, болалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлимлари ҳам мавжуд. Энг нодир китоблар эса алоҳида талаблар асосида сақланади. Уларни мутолаа қилиш учун қулайликлар яратилган