Иқлим ўзгаришининг маданий мерос объектларига таъсири

Иқлим ўзгаришининг маданий мерос объектларига таъсири

  fukpfuvkpfukpfukpf.jpg

 

      Маданий мерос агентлиги Иқлим ўзгариши маданий мерос объектларига ҳам катта зарар етказаётганлигини таъкидламоқда. Яъни шўрланиш, ёмғир ва қор туфайли асосан археологик ёдгорликлар зиён кўрмоқда. Буларнинг олдини олиш учун хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилиниб, консервация ва реставрация ишлари олиб бориляпти.

      Шу сабабли мазкур масалада агентлик мутахассислари хитойлик махсус илмий тадқиқот институтлари вакиллари  билан ҳамкорлик ўрнатган ва биргаликда Ичан Қалъадаги иккита ёдгорлик қайта тикланди. Ҳозир ўзимизнинг мутахассисларимиз Хитойга юборилиб, уларнинг тажрибаси ва технологиясини ўрганишмоқда.

      Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида катта шўрланиш бор. Тарихий биноларимиз орасида хом ғишт, пахса, синчдан қурилганлари кўп. Бундай объектлар эса ер ости сувининг захини ўзига тортади. Натижада шўр сув биноларни емиради ва шу тариқа маданий мерос объектларининг умри қисқаряпти. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш бўйича ўзимизнинг олимлар хорижлик ҳамкасблари билан бирга ишлар олиб боряпти. Яъни шўрларни ювиш, пойдеворларни шамоллатиш каби чора-тадбирлар кўрилмоқда.