II Халқаро мақом санъати анжумани қизғин тайёргарлик
II Халқаро мақом санъати анжумани қизғин тайёргарлик
Шу йилнинг 27-30 июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида II Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилишига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилди. Анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
Тадбирнинг пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор бўлишини таъминлаш мақсадида юксак профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист, режиссёрлар, бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари ҳамда истеъдодли ёш санъаткорлар жалб этилган.
Ўзбекистон давлат филармонияси, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳамда «Ўзбекистон радио эшиттиришлар уйи» овоз ёзиш студияларида янги асарлар ёзилди. Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан қўшиқлар қайта ишланди.
Жиззах вилояти Зомин шаҳрининг мазкур анжуман бўлиб ўтадиган ҳудудида ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича оператив штаб фаолият олиб борди.
«Зоминсой» мажумаси ҳудудида анжуман доирасида ҳудудларнинг ўзига хос маданияти ва санъатини намойиш этиш учун республикамизнинг 14 та ҳудуди ўз павильонларини ташкил этди.
Ушбу ўтказилаётган II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида «Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференциясига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.