Ичан қалъа ноёб меъморий ёдгорлик

Ичан қалъа ноёб меъморий ёдгорлик

 vnovpospro.jpg

Хоразм халқ меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, сарой ва миноралар, асосан, Ичан қалъада. Ундаги меъморий ёдгорликларнинг яратилиш тарихи, асосан, 4 даврга тааллуқли.

 Биринчиси - Хоразмнинг қадим давридан то мўғуллар истилоси даврига қадар, бу даврдан Кўқна аркнинг ғарбий девори, қалъа деворининг шимолий шарқий бурчагидаги қадим даврга мансуб бурж ва қалъа девори қоддиқлари сакланиб қолган.

Иккинчиси - Хоразмнинг 1220 йилдаги мўғуллар истилосидан кейин тикланиш даври. Бу даврда Сайид Аловуддин мақбараси ва бошқа маҳобатли бинолар қурилган.

 Учинчи даври 16-17-асрларга тўғри келади. Шу пайтда Ичан қалъада Анушахон ҳаммоми (1657), пешайвонли Оқ масжид (1675), Хўжамбердибек мадрасаси (1688) кабилар бунёд этилди, Кўҳна арк истеҳкомлари мустақкамланди, кўринишхона (хоннинг қабулхонаси) қурилди (1686-88). Бухоро билан Эрон ўртасида Хива хонлиги учун бошланган уруш натижасида (18-асрнинг 1-ярми) Ичан қалъа ва, умуман, Хива шахри қаттиқ шикастланди.

Тўртинчи даври 18-20-асрларни ўз ичига олади. Бу даврда Ўрта Осиё маҳаллий меъморлиги анъаналари асосида масжид, Мадраса, тим ва тоқилар қурилди. Оллоқулихон мадрасаси билан Қутлуғ Мурод Иноқ мадрасаси, Шерғозихон мадрасаси билан Паҳлавон Маҳмуд мақбараси шу услубда қурилган.

 Ичан қалъа меъморий ёдгорликлари ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, ганчкорлик, сиркор сопол ва бошқа ранг-баранг наққошлик безаклари билан безатилган. 1961 йилда Ичан қалъа ансамбли меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейга айлантирилган.

 1990 йилдан Ичан қалъа Бутун жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

vnosprospro.jpg