“Хoжа Aҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси”

“Хoжа Aҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси”

 

srthhsfhsfdgh.jpg

 

     Остона шаҳрида “Хoжа Aҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси” номли Туркий давлатлар олимларининг халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

     Қозоғистон Республикаси парламенти юқори палатаси - Сенат раиси Маулен Ашимбаев ушбу мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жанобларининг иштирокчиларга табригини етказди.

     Нуфузли анжуманда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, Хожа Аҳмад Яссавий туркий халқларнинг маънавий камолотига, ахлоқий покланиши ва руҳий олами бойиши йўлида буюк хизматлар қилгани, унинг маънавий мероси бугунги кунда ҳам таълим-тарбия ишида кенг фойдаланилаётгани, Аҳмад Яссавий Бухорои шарифда таълим олгани, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний кабилар билан ҳамсуҳбат бўлиб, Юсуф Ҳамадонийнинг шогирди саналишининг илмий асосларини келтирдилар. 

     Анжуманда сўзга чиққан олимлар Хожа Аҳмад Яссавий нафақат Турк дунёсида, балки бутун Ислом оламида шуҳрат қозонгани, унинг таълимоти асрлар бўйи давом этиб келаётгани, у зот асос солган Яссавийлик таълимоти ҳамда асарлари узоқ йиллардан буён олимлар, тадқиқотчиларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келаётганини қайд этишди. Шу билан бирга, Хожа Аҳмад Яссавийга мансуб “Девони ҳикмат” асари мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.