Хоразмнинг янги қиёфаси
Хоразмнинг янги қиёфаси

Президент Шавкат Мирзиёев 17 август куни Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишди. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида қатнашди.
Президентимиз Хива ва Урганч шаҳарлари йирик халқаро саммитлар, олий даражадаги дипломатик учрашувлар, нуфузли иқтисодий ва маданий анжуманлар ўтказиладиган глобал майдонга айланаётганини таъкидлади. Бундай тадбирларга келаётган хорижий делегациялар учун юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлаш мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборига бевосита хизмат қилиши қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл бекатини боғлайдиган янги темир йўл линияси билан танишди.
Хивада Президентимиз Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл вокзалини боғлайдиган йўналишда қатновга қўйиладиган янги троллейбусларни ҳам кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида ташкил этилган Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ва Конфуций институти фаолияти билан ҳам танишди.
Охирги тўққиз йилда вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди 4 баробар ошди, 11 та янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда хорижий сайёҳлар сони 10 карра кўпайди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давом этмоқда.