“Хавфсиз шаҳар”

“Хавфсиз шаҳар”

 

fukpyvapyvappyvapyvapyva.jpg

      Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги тегишли қарори билан белгиланган аниқ механизмлар амалиётга жорий этилиши натижасида республика миқёсида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. 

      Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларининг “Хавфсиз шаҳар” ягона платформаси техник имкониятларидан уйғун фойдаланиши натижасида бир неча юз миллиард сўм бюджет маблағлари тежалмоқда. Бугунги кунда концепция доирасида ягона платформа, 13 та маълумотларни қайта ишлаш маркази, ягона электрон харита, 42 минг 750 та интеллектуал камера ҳамда 17 та ёнғин хавфсизлиги мониторинги тизими фаолият юритмоқда. Ушбу тизимлар концепциянинг асосий таркибий қисмини ташкил этади.

      Жорий йилда ҳам вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда интеллектуал транспорт тизимлари, автотураргоҳларни бошқариш, экологик ва сейсмологик мониторинг, шунингдек, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш тизимларини жорий этиш ва интеграциялаш ишлари давом  эттирилади.

      Энг муҳими шундаки, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, лойиҳа фақат аҳоли учун хизмат қилишга ихтисослашган. Ушбу маркетинг хизматларини кўрсатиш майдончасида юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб ва эхтиёжларидан келиб чиқиб, видеокузатув тизими ва хар хил турдаги камераларнинг реал холатда ишлашини намойиш қилиб, уларнинг техник имкониятларини тушунтириб, таклиф ва тавсиялар берамиз.

      Мониторда уч турдаги камера намойиш этилади. Булар айланма камера, юз қиёфасидан шахсни аниқловчи камера ва давлат рақамини аниқловчи камералар. Бугунги кунда барча ҳудудий ички ишлар бошқармаларида сунъий интеллект асосида худудларни “онлайн” кузатиш, тезкор қидирув, куч-воситаларни бошқариш ҳамда жиноятларни “иссиқ изидан” фош этишга хизмат қилувчи “Қалқон” ахборот тизими тўлиқ ишга туширилди.