Хавфсиз хонадон ойлиги

Хавфсиз хонадон ойлиги

 rvavaptvaptvayptvapt.jpg

     Мамлакатимизда шу  йилнинг 1-31 январь кунлари “Хавфсиз хонадон” ойлиги ўтказилмоқда.

     Ойлик доирасида аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар, талабалар ётоқхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, қурилиш майдонларида ёнғин хавфсизлиги қоида ва талабларига амал қилиниши, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилиши белгиланган. 

     Фавқулодда вазиятлар тизими ходимлари томонидан аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган суҳбат, мулоқот ва тарғибот тадбирларида хонадонда носоз электр ва газ ускуналаридан фойдаланмаслик, электр симларининг созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, ёнғин келиб чиққан тақдирда биринчи навбатда нималарни бажариш, қандай ҳаракатланиш лозимлиги юзасидан фуқароларга тушунтиришлар берилмоқда.