Хаттот қизлар

Хаттот қизлар

 fukpnfupfvyp.jpg

      Нафис санъат турларидан саналган хаттотлик инсондан қобилият, юксак дид, билим, қунт ва тоқат талаб қилади. Эътиборлиси, бугунги кунда бу ҳунарга меҳр қўйиб, ўз истеъдодини намоён этаётганлар орасида қизларнинг ҳам сафи тобора кенгайиб бормоқда.

      Андижон шаҳридаги “АРТ STUDIO Andijon” МЧЖ раҳбари Зулайҳо Саломова ташкил этган ўқув марказида айни пайтда йигирмадан ортиқ қиз хаттотлик сирларини ўрганиб келмоқда.

     “Ғайрат” МФЙдаги Жоме мажмуасида ташкил этилган “Аждодлар мероси” номли кўргазмадан ҳунарманд З. Саломова ва унинг шогирдлари томонидан хаттотлик услубида тайёрланган санъат асарлари ўрин олди.

     Хаттот қизларнинг маҳорат дарслари ва эришган ютуқларини кўриш, қўллаб-қувватлаш мақсадида кўргазмага кўплаб ота-оналар ва томошабинлар ташриф буюрди. Бетакрор ҳуснихат соҳибаларига вилоят ҳунармандлар уюшмаси ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.