Халқаро Орол туризми ҳафталиги

Халқаро Орол туризми ҳафталиги

 

 yvkaapkpiyvapryvea.jpg 

     Қорақалпоғистон Республикасида Халқаро Орол туризми ҳафталиги доирасида муҳим тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

     Ҳафталик иштирокчиларнинг Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейига, Хўжайли туманидаги тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.

      Шунингдек ҳафталикда Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро илмий-амалий конференцияси, “Open-air” концерт дастури режалаштирилган. Шунингдек, ҳафталик доирасида “10000 қадам” жамоатчилик лойиҳаси, кўчат экиш акцияси, бадминтон бўйича мусобақа, “Орол балиқларидан 99 хил таом” гастрономик фестивали, ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилади.