Халқаро халқ санъати ярмаркаси

Халқаро халқ санъати ярмаркаси

 yryryryapr.jpg

 

     Нью-Мексико штатининг Санта-Фе шаҳрида 11-14 июль кунлари 50 дан ортиқ мамлакатдан 170 га яқин вакиллар иштирокида  Халқаро халқ санъати ярмаркаси  ўтказилмоқда.

     Халқаро халқ санъати ярмаркаси 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Унинг мақсади дунё бўйлаб халқ санъати анъаналарини намоён этадиган ва асраб-авайлайдиган халқ ҳунармандлари учун иқтисодий имкониятлар яратишдан иборат.

     Бухоро вилояти вакиллари, жумладан, кулолчилик мактаби намояндалари Абдулло Нарзуллаев,  Гулбаҳор Нарзуллаева, ҳунарманд Беҳруз Аҳмедов ва бошқалар  халқаро кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. 

kprvpvap.jpg