Газ ва электр энергияси тарифлари 1 майдан оширилади

Газ ва электр энергияси тарифлари 1 майдан оширилади

 yvpryvaapryvreyveaer.jpg

  

       Газ ва свет учун янги тарифлар бир ойга кечиктирилди. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тарифларни оширишни кейинга суришни буюрди.

       Янги тарифлар энди 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради. Бунда, аҳоли учун базавий норма доирасидаги электр энергияси 1 kWh учун 450 сўмдан 600 сўмга, нормадан ошмаган 1 кубометр газ 650 сўмдан 1000 сўмга ошади. Суюлтирилган газ нархи килосига 1600 сўмдан 2000 сўмга кўтарилади.

      Ўтган йил 1 майдан фарқли равишда, бу йил 1 майдан кучга кирадиган тарифлар бизнесга ҳам тааллуқли. Аксарият юридик шахслар учун ҳозирги 900 сўмлик электр энергияси 1000 сўмга етади, газ нархи эса 1500 сўмдан 1800 сўмга ошади. Автомобилларга метан қуйиш шохобчалари 1 майдан бошлаб газ учун ҳозиргидек 1800 сўмдан эмас, 2500 сўмдан тўлай бошлайди.