Форобий илмий меросига бағишланган халқаро конференция

Форобий илмий меросига бағишланган халқаро конференция

 

 varvcaprvcaprapr.jpg

 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Эрон Ислом Республикасининг Ал-Мустафо университети Марказий Осиё бўйича вакили Али Пурманд Муҳсиний билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорлик, қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш ва халқаро анжуманларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди. 

     Ал-Мустафо университети Эрондаги энг йирик таълим муассасаларидан бири бўлиб, бу ерда 20 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Университет кутубхоналарида Ўзбекистонга оид жуда кўп қўлёзмалар сақланиши маълум қилинди.

     Али Пурманд Муҳсиний ўзбекистонлик олимларни жорий йил ноябрь ойида Эронда ўтказиладиган Абу Наср Форобий илмий меросига бағишланган халқаро конференцияга таклиф қилди. Ушбу анжуманда дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан олимлар ташриф буюриши кутилмоқда. 

     Учрашув якунида Али Пурманд Муҳсиний Ислом цивилизацияси маркази биноси ва экспозициялари билан танишди. Шунингдек, унга "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" китоб-альбоми тақдим этилди.