Фиръавннинг янги мақбараси топилди
Фиръавннинг янги мақбараси топилди
Говард Картер томонидан Тутанхамон қабри топилганидан кейин бир асрдан кўпроқ вақт ўтгач, археологлар яна бир топилмани — Қадимги Мисрнинг XVIII сулоласи ҳукмдорларидан бири бўлган подшо Тутмос II нинг сўнгги қароргоҳини топишга муваффақ бўлди.
Британия–Миср жамоаси томонидан топилган қабр Шоҳлар водийси деб аталадиган ҳудуднинг ғарбий қисмида, Луксор яқинида жойлашган. Шу пайтгача Тутмос II нинг дастлабки қабри қаерда экани номаълум эди. Унинг мумиёланган қолдиқлари икки юз йил олдин Хацҳепсут мақбара-ибодатхонаси устидаги Дайр ал-Баҳри номли яширин ҳудуддан топилган.
Мисрнинг Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги ушбу топилма сўнгги йиллардаги энг муҳим археологик кашфиётлардан бири бўлганини маълум қилди.
Мақбара ичидан археологлар шоҳона мақбара белгиларини, хусусан, фиръавнларга мўлжалланган қадимий дафн матни “Амдуата”дан битиклар, Тутмос II ва Хацҳепсут номлари ўйилган алебастр кўзаларнинг парчалари, шунингдек, кўк рангга бўялган ва сариқ юлдузлар билан безатилган шифтни аниқлади.