«Фаол ҳаётга қадам» дастури
«Фаол ҳаётга қадам» дастури
Ўзбекистон Президентининг “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади:
-
уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
-
уй шароитида қараб туриш хизмати;
-
тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
-
кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
-
шахсий ёрдамчи хизмати.