Эзгу ниятлар хиёбони
Эзгу ниятлар хиёбони

Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани марказида умумий майдони 1,1 гектарни ташкил этган “Эзгу ниятлар хиёбони”нинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Бу ерда болалар ўйингоҳи, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари билан бирга “Нуронийлар ва маънавият маскани”, “Ренессанс” монументи барпо этилди. Монументда буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари акс эттирилган. Унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясининг биринчи ва иккинчи Ренессанс билан уйғун ҳолда тасвирлангани айниқса аҳамиятлидир. “Амаллар ниятларга боғлиқдир” ҳадиси битиги ва монументнинг марказий қисмида Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби тасвири ўрин олган.