Ёшларга мурожаатнома
Ёшларга мурожаатнома
Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ёшларга мурожаатнома йўллади. Ушбу мурожаат Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари мутасаддилари томонидан ҳудудларда диний соҳада меҳнат қилаётган ёшларга ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатномада Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ёшлар учун зиё масканига айланиб бораётганиги таъкидланади.
Республикамизда 2017 йилга қадар олий диний таълим муассасаси битта бўлган бўлса, охирги 7 йилда уларнинг сони 4 тага етди. Самарқандда ташкил этилган Ҳадис илми мактаби энг замонавий диний таълим муассасасидир. Марказий Осиёда ноёб ҳисобланган бу таълим масканида ўқув жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бу ерга ал-Азҳар каби нуфузли даргоҳлардан хорижлик мутахассислар ҳам жалб қилинган.