“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси

“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси

 

vvavayvayvayv.jpg

 

      Республикамиз бўйлаб “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси доирасида 140 дан ортиқ мутахассислар томонидан тайёрланган дунёга машҳур китоблар вилоят ва шаҳар университетлари кутубхоналарига топширилмоқда.

     Мутахассисларнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ, ушбу китоблар ахборот-кутубхона муассасаларига, шунингдек, уларнинг электрон нусхалари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Фанлар Академияси тизимидаги кутубхоналарга беғараз тақдим этилади.

     Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш, уларни илмга, маърифатга ва тафаккурга ундаш мақсадида ташкил этилган лойиҳа доирасида “Китоб карвони” орқали мамлакатимиз ёшлари минглаб янги нашрлар, бадиий ва илмий асарлар, замонавий адабиётлар билан танишиш имконига эга бўлмоқда.

      “Китоб карвони” – бу нафақат китоб совғаси, балки билим, тафаккур ва илҳом карвони ҳамдир.