“Ёшлар туризми ҳафталиги” давом этмоқда
“Ёшлар туризми ҳафталиги” давом этмоқда

Президентимизнинг ташаббуси билан шу йил январь ойининг биринчи ўн кунлиги “Ёшлар туризми ҳафталиги” деб эълон қилинди. Унга кўра республиканинг барча ҳудуд ёшлари учун мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳат уюштириш режалаштирилган.
“Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида Бухоро давлат музей-қўриқхонаси тасарруфидаги “Ситораи Моҳи – Хосса” амалий безак санъати музейига ёшлар ва ўқувчиларнинг саёҳати ташкил этилди. Саёҳатчилар музей экспонатлари билан танишиб, вилоятимизнинг бой маданий мероси ҳақида маълумотларга эга бўлди.
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида таътил давомида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида Самарқанд бўйлаб саёҳатда қилишди.