Экологик маданиятини юксалтириш концепцияси
Экологик маданиятини юксалтириш концепцияси
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори юртимизда юксак экологик маданиятни қарор топтиришга қаратилган муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси томонидан ҳам “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотлари эшитилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, экология соҳасидаги тадқиқотлар бўйича қабул квоталарини 30 фоизга ошириш, шунингдек, докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳудудлар кесимида қўшимча квоталар ажратиш амалиётини йўлга қўйиш доирасида 2026 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд 24 та таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлардан экология соҳаси бўйича 99 та квота талабномалари қабул қилинган.
Вазирлик томонидан олий таълимдан кейинги таълим институтларига 2025 йил учун экология соҳаси бўйича 66 та квота ажратилган.
Қарор билан тасдиқланган концепцияни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан ҳам қатор амалий ишлар олиб борилгани маълум қилинди.