Дўстлик ва анъаналар байрами

Дўстлик ва анъаналар байрами

 

avprvrryvker.jpg

 

     19 ноябрь куни Москвадаги Кремль давлат саройида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

     Ушбу муҳим воқеа Россия халқига Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, унинг кўп асрлик анъаналари ва замонавий ютуқлари билан танишиш имкониятини тақдим этади. Дастур доирасида томошабинлар Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари ижросидаги ўзбек, рус ва жаҳон классик асарларидан баҳраманд бўлади. 

     Тадбир доирасида шунингдек Ўзбекистон тарихи, маданияти, анъаналари ва турмуш тарзини акс эттирувчи фотокўргазма ҳам бўлиб ўтади. Кўргазмада мамлакатдаги муҳим воқеалар, меъморий ёдгорликлар ва ўзгаришларни акс эттирувчи 80 дан ортиқ ноёб суратлар намойиш этилади.  Ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг янгиланиш ва модернизацияга бўлган интилишини намоён этувчи маданий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқлар билан танишиши мумкин. 

     Россияда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари юртимиз маданий меросининг хилма-хиллиги ва аҳамиятини, унинг янги имкониятларга очиқлиги ва ўзаро ҳурмат асосидаги маданий мулоқотга интилишини намойиш этувчи дўстлик ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлади.