Дўстлик фестивали
Дўстлик фестивали
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Дўстлик фестивали ўтказилмоқда.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида “Қардошлик мушоираси” номли маърифий тадбир бўлиб ўтди. Уюшмаси фойесида турли қардош тилларда чоп этилган китоблар, қўлланма ва рисолалардан иборат кўргазма ташкил қилинди.
Тадбир иштирокчилари ўзбек мутафаккир шоири Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Сўнг Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирокида қозоқ ёзувчиси Абай Қўнонбоев, туркман шоири Махтумқули, қирғиз адиби Чингиз Айтматов, рус шоири Александр Пушкин, украин шоири Тарас Шевченко, беларусь шоири Якуб Колас, озарбайжон шоири Низомий Ганжавий, грузин ёзувчи-шоири Шота Руставели ҳайкаллари пойига миллий маданий марказлар фаоллари иштирокида гуллар қўйилди.