Дунёнинг энг илғор университетлари билан ҳамкорлик
Дунёнинг энг илғор университетлари билан ҳамкорлик

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ишчи-ходимларининг билим ва малакасини оширишда ўқитишнинг замонавий шакли, услуб ва талабларини жорий этиш мақсадида дунёнинг энг илғор университетлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйди.
Шундай келишувлар доирасида Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан кончилик саноатида амалга оширилаётган дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг тегишли фармойишига асосан Япониянинг Акита университети талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация аъзолари “Металлург” маданият саройида жойлашган музейларни кўздан кечириб, комбинат тарихига оид маълумотларга эга бўлди.
Комбинатдаги ишлаб чиқариш салоҳияти ва конлардан маъдан қазиб олиш жараёнлари уларда катта таассурот қолдирди. Келгусида янги лойиҳалар ҳамда ташаббуслар доирасида ўзаро алоқаларни давом эттириш истаги билдирилди. Ҳамкорликнинг кейинги босқичларида талабалар учун барча шароитларга эга, юқори даражадаги таълим муҳитини яратиш, шу билан бирга, ишлаб чиқариш соҳасида ҳам шериклик қилиш режаланган.