Давлат идораларида ўзбек тили: раҳбарлар шахсан жавобгар бўлади

 

Давлат идораларида ўзбек тили: раҳбарлар шахсан жавобгар бўлади

 

bez-nazvalooalolkoklklmk3p5p75p75n7n7n7cn7cnv7cvnia.jpeg

 

Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритиш тартибига оид янги қоидалар белгиланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан раҳбарларнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқланди.

Нима ўзгарди?

— давлат тили бўйича маслаҳатчини лавозимга тайинлаш ва озод этиш Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан келишилади;

— маслаҳатчи энди нафақат ташкилот раҳбарига, балки Давлат тилини ривожлантириш департаментига ҳам ҳисобдор бўлади;

— маслаҳатчилар фаолиятини Департамент мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади;

— энг муҳим янгиликлардан бири — давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши, жумладан ҳужжатларнинг давлат тилида юритилиши учун ташкилот раҳбари масъул ва шахсан жавобгар этиб белгиланди.

Маслаҳатчилар давлат тили қоидаларига риоя этилиши билан бирга географик объектларга ном бериш ва маънавий-маърифий соҳага оид қонунчилик ижросини ҳам назорат қилади.