“Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” илмий платформаси яратилади

“Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” илмий платформаси яратилади

Возможно, это иллюстрация (5 человек и текст)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказида 100 000 га яқин нодир асарлар фондини ўз ичига олган улкан кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳозирда Марказнинг илмий экспертлари томонидан “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси нодир манбалар фонди” электрон платформасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Унга кўра, шу кунга қадар жамланган 10 000 га яқин нодир асарларнинг электрон шакли яратилади, марказ электрон кутубхонасининг асоси шакллантирилади.
Кутубхона негизида “Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” электрон платформаси ҳам ташкил этилади. Унда Ўзбекистон тарихи ва буюк аждодлар фаолияти билан боғлиқ, дунёда чоп этилган тадқиқотларнинг библиографияси шакллантирилади. Кейинчалик ҳар бир библиографик ёзувга тадқиқотнинг тўлиқ электрон шакли жойлаштириб бориш режалаштирилмоқда. Ушбу платформа ёрдамида мазмун жиҳатидан дунёдаги ягона электрон кутубхоналардан бири яратилади.
Шунингдек, аждодлар меросига оид араб, форс, турк каби шарқ тилларидаги тадқиқотлар жамланмаси шакллантирилади. Ўрта асрларда фаолият юритган Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг замонавий нашрлари ва уларга бағишланган тадқиқотлар таснифланиб, янги адабиётлар билан бойитилади.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати