Бухорода Осиё хотин-қизларининг форуми

Бухорода Осиё хотин-қизларининг форуми

 

orpoproproproekenerpraprbubu.jpg

 

13-15 май кунлари қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизларининг II форуми ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда 

Форумда 40 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг нуфузли вакиллари иштирок этмоқда. Жумладан, Шарқий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг аёл аъзолари, ҳукумат вакиллари, дипломатик корпус ходимлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар экспертлари анжуман доирасида ўзаро тажриба алмашади.

“Аёлларга инвестиция – барқарор ўсиш асоси: хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ташкил этилаётган форумда бугунги кунда дунё ҳамжамияти учун долзарб бўлган қатор масалалар муҳокама қилинади. Хусусан, хотин-қизларни давлат ва жамият бошқарувига кенг жалб этиш, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирокини кучайтириш, иқтисодий мустақиллик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва таълим соҳаларида имкониятларни кенгайтириш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, форум доирасида илм-фан, инновация ва сунъий интеллект соҳаларида аёллар фаоллигини ошириш, рақамли муҳитда хавфсизликни таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган тўртта панель сессия ўтказилиши режалаштирилган. Бу эса хотин-қизларнинг замонавий тараққиёт жараёнларидаги ўрни ва салоҳиятини янада намоён этишга хизмат қилади.