Бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратилади

Бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратилади

 

sgsggssgsgss.jpg

 

     Ўзбекистонда бу йил 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.

     Қайд этилишича, январь ойида 277 минг фуқаро ишли бўлган. Шундан 91 минг нафари доимий ишга жойлашган, 153 минги тадбиркорликка жалб қилинган.

     Иш ўринлари ва инвестиция ўзаро боғлиқ. Бу йил қарийб 14 миллиард долларлик 8 мингта лойиҳани амалга ошириб, 272 мингта доимий иш жойи яратиш режалаштирилган.

     Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўтган ойда юртимизга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция келган. Февраль ойида ҳам шунча инвестиция олиб келиш, 623 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган