Британиялик олимлар эътирофи

Британиялик олимлар эътирофи

 avypryvapryvryuk.jpg

     Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Бухорий илмий мероси тадқиқига янгича ёндашувлар” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари, Ҳадис илми мактабининг мударрис ва талабалари, британиялик исломшунос олимлар иштирок этди.

     Тадбирда Имом Бухорий асарларини ўрганиш, тадқиқ этиш, ўзбек тилига ўгириб, кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Илмий ходимлар томонидан муҳаддис олимнинг илк бор ўзбек тилига таржима қилинган “Халқу афъолил ибод” ва “Китобуз зуафоис сағир” китоблари намойиш этилди.

     Буюк Британиядаги Лидс университети доктори, “Ал-Ақсо дўстлари” нодавлат ташкилоти асосчиси Исмоил Адам Пател дунёдаги вазият шиддат билан ўзгараётган бугунги шароитда исломни турли хуруж ва фитналардан ҳимоялашда айниқса Имом Бухорий илмий мероси улкан аҳамиятга эга эканини, унинг нафақат Мовароуннаҳр, балки умуммусулмон мулки бўлган асарларидан, аввало, қондош ва заминдош авлодлари кўпроқ баҳраманд бўлиши лозимлиги, бу борада Марказда олиб борилаётган тадқиқотлар ғоят манфаатли бўлаётганини қайд этди. Олим Марказ кутубхонасига ўз асарлари тўпламини туҳфа қилди.