Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади

 

Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади

 

 yvaayvayvayvayva.jpg 

       Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўрисида” қарор қабул қилди.

       Унга мувофиқ:

       Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади;

       Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

       Музей Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаси ҳисобланади.

       Мемориал музей фаолиятини сақлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар, шунингдек, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети томонидан ажратилади.

        Президент қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мемориал музей фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда Ботир Зокиров номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаши лозим.

       2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлови ўтказилади.

       Қарорга мувофиқ, давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратилади.