Бокуда Ислом цивилизацияси маркази тажрибаси тақдимоти
Бокуда Ислом цивилизацияси маркази тажрибаси тақдимоти
Боку шаҳридаги ICESCO минтақавий ваколатхонасида Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда мезбон Озарбайжоннинг таълим ва маданият соҳасидаги расмийлари, олимлари ва экспертлари иштирокида Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти(ICESCO)нинг халқаро семинари бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Гулнора Ғаниева семинар қатнашчиларига Марказ фаолияти, олиб борилаётган илмий-маърифий лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Ислом тамаддунида Ўзбекистон ҳудудининг тутган ўрни, буюк алломалар меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, замонавий рақамли технологиялар асосида ишлаб чиқилаётган экспозициялар ва мультимедиавий контент ҳақида фикрлар билдирилди.