Боқий Бухоро маданий-этнографик парки

Боқий Бухоро маданий-этнографик парки

venovenovenorveno.jpg 

     Вазирлар Маҳкамасининг «Қадимий Бухоро воҳасининг маданий-этнографик ва меъморий ўзлигини сақлаш ҳамда уни халқаро ҳамжамиятга янада кенг таништириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Бухоро воҳасининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб моддий ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, уни Ўзбекистон аҳолиси ва халқаро ҳамжамиятга янада кенг таништириш, Бухоро халқаро аэропортида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, экотуризмни ривожлантириш ҳамда соҳага инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича қулай шароитлар яратиш вазифалари белгиланган.

     Қарорга кўра, Бухоро шаҳрида «Боқий Бухоро маданий- этнографик парки» барпо этилади.  Этнопарк ҳудудида Бухоро воҳасининг тарихий маҳаллалари, чойхоналари ва миллий таомлари тамаддихоналари, анъанавий ариқ ва ҳовузлари, ҳунармандлар расталари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик, кулолчилик, наққошлик, пичоқчилик каби амалий санъат устахоналари ташкил этилиши назарда тутилмоқда.