«Боқий Бухоро» маданий-этнографик боғи
«Боқий Бухоро» маданий-этнографик боғи
ЮНEСКОнинг Нью Деҳли шаҳрида ўтказилган 46-сессиясида Ўзбекистон делегацияси билан ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро кенгаш) мутахассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда «Боқий Бухоро» маданий-этнографик боғини барпо этиш ва Шаҳрисабзни Бутунжаҳон мероси рўйхатида сақлаб қолиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Иштирокчиларга айни пайтда юртимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди, ЮНEСКОга тақдим этиладиган ҳисобот юзасидан тавсиялар олинди.