Бобур адабий мероси

Бобур адабий мероси

 aporaposapo.jpg

Самарқанд давлат университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур адабий меросининг жаҳон адабиётида тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Унда юртимиздаги бобуршунос олимлар, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари билан бирга Миср, Озарбайжон, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон ва Қирғизистондан таниқли адабиётшунос ҳамда тарихчи олимлар, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди вакиллари бевосита ва онлайн иштирок этди.

Анжуманда Бобур адабий мероси жаҳон адабиётининг энг йирик дурдоналаридан бири сифатида ҳар томонлама таҳлил ва тадқиққа муносиблиги таъкидланди. Шу сабабли унинг  асарлари  дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги олий ўқув юртларида, илмий- тадқиқот институтлари ўрганилмоқда, турли тилларга нашр этилмоқда. Халқаро анжуманга тақдим этилган бир қатор хорижлик олимларнинг маърузаларида бу борадаги илмий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.