Биринчи чоракда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,7% ўсди

Биринчи чоракда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,7% ўсди

olololralarolenenenenenenenenenenprprpreerrerprr.jpg

Ўзбекистон ЯИМи биринчи чоракда 8,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган I-чорак якунларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.

Шунингдек, январь-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 103 триллион сўмга етди. Маҳаллий буджетларда қўшимча 2 триллион 200 миллиард сўм маблағ шаклланди.

Биринчи чорак якуни билан ялпи ички маҳсулотимиз 8,7 фоизга, саноат 8 фоизга, хизматлар 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,1 фоизга ўсди. Экспорт 5,8 миллиард долларни, хорижий инвестиция ҳажми эса 13,7 миллиард долларни ташкил қилди. Инфляция йиллик ҳисобда биринчи марта 7,1 фоизгача пасайди.

Шунингдек, январь-март ойларида бюджет даромадлари ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпайиб, 103 триллион сўмга етди. Маҳаллий буджетларда қўшимча 2 триллион 200 миллиард сўм маблағ шаклланди.