Беш аср олдин кўчирилган “Хамса” нинг ноёб қўлёзмаси Лондонда топилди
Беш аср олдин кўчирилган “Хамса” нинг ноёб қўлёзмаси Лондонда топилди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар Лондон шаҳридаги “Christieʼs” ва “Sothebyʼs” аукцион уйларида бўлишган.
Улар “Кристис” аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлимида сақланаётган темурийлар даврига оид қўлёзмалар билан танишган.
«Ташриф давомида “Christieʼs” аукцион савдо уйининг Ислом ва Ҳиндистон санъати бўлими бошлиғи Сара Пламбли айрим қўлёзмаларни меҳмонларга кўрсатди. Улардан бири шарқ мумтоз адабиёти вакили Хожи Кирмоний томонидан 1524 йилда кўчирилган “Хамса”нинг қўлёзмаси, яна бири Шамсиддин Муҳаммад Ассор томонидан 1494 йилда Табризда кўчирилган “Шамс ва Муштарий” достонидир. Ҳар иккала қўлёзма темурийлар даври китобат санъати таъсирида яратилган, – дейилади Ислом цивилизацияси маркази хабарида.