Ҳаж–2026 мавсуми учун янги тартиб
Ҳаж–2026 мавсуми учун янги тартиб

Ҳаж ва Умра маркази Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсуми учун янги тартибни жорий этганлигини билдирди.
Унга кўра, 2026-йилги Ҳаж сафарига борувчи ҳар бир зиёратчига “Нусук” платформаси орқали олинган тиббий соғломлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилган тақдирда ҳаж визаси расмийлаштирилади. Мазкур тартиб ҳаж зиёратчиларининг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли идораларга зиёратчиларни синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда ҳаж сафарига боришга жисмоний имконияти чекланган шахсларни аниқлаш мажбуриятини юклади.
Ҳаж – 2026 мавсумида қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчиларга ҳаж сафарини амалга оширишга рухсат берилмайди:
- диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги;
минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;
- доимий ёки даврий тарзда кислороддан фойдаланишни талаб этувчи сурункали ўпка касалликлари;
- жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи оғир жигар сиррози;
- оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;
- кексалик деменсияси;
- ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлиги ҳамда юқори хавфга эга ҳомиладорлик ҳолатлари;
- фаол юқумли касалликлар (жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва бошқалар);
- кимётерапия ёки иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган - фаол онкологик касалликлар.
Шунингдек, Ҳаж вазирлиги томонидан тиббий кўрикдан ўтмасдан ёки сохта маълумот тақдим этган ҳолатлар аниқланса, белгиланган тартибда чоралар кўрилиши маълум қилинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январь–август ойларида 165,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53,8 минг нафарга ёки 48,1 фоизга ошган. Ҳисобот даврида Саудия Арабистонига борган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари қуйидагича тақсимланган: