Ҳаж-2025 зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди
Ҳаж-2025 зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди

Ҳаж зиёратини адо этган илк ўзбекистонликлар Тошкентга қайтишди. 245 нафар зиёратчи бўлган рейси билан Жиддадан келган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Келган зиёратчиларни пойтахт аэропортининг учиб келиш залида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди.
12-30 июнь кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, уларда 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж сафаридан қайтади.