“Яшил” энергетика соҳасидаги режалар
“Яшил” энергетика соҳасидаги режалар

Президент Шавкат Мирзиёев йирик саноат корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Ўзбекистонда бу йил “яшил” энергетика соҳасида 7 миллиард 200 миллион долларлик лойиҳа қурилиши бошланади. Қисқа даврда “яшил” энергетика соҳасига қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди.
2030 йилга бориб юртимиз аҳолиси 41 миллиондан, иқтисодиёт ҳажми 200 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Табиийки, бу электр энергиясига қўшимча талаб туғдиради. Шунинг учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг ишга солиш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатда 12 та йирик насосни модернизация қилиб, ҳар бирига 75-100 мегаваттли қуёш станцияси ҳамда 50 мегаваттли сақлаш қурилмаси ўрнатиш вазифаси белгиланди. Натижада насосларнинг электр сарфи йилига 2 миллиард киловатт-соатга камайиб, 4,5 миллиард киловаттга тушади. Бу ишлар, аввало, сув чиқариш таннархи баланд бўлган Қарши магистрал каналидан бошланади.